Ark Buloq Биз хақимизда
Ark Buloq - шунчаки савдо расталари эмас, бу ҳам дизайн, ҳам шинамлик даражаси бўйича халқаро сифат ва қулайлик талабларига жавоб берувчи янги давр савдо маркази. Халқаро савдо маркази умумий 10.5 Га майдонга барпо қилинаётган бўлиб, қурилиш икки босқичдан иборат, яъни, 1-босқич 6.5 Га ва 2-босқич 4 Га майдонни ўзи ичига олади
Қўшни мамлакатларга етказиб бериш Ark Buloq халқаро савдо марказининг илғор логистика тизими ёрдамида сиз ўз маҳсулотларингизни Ўзбекистон бўйлаб бўлгани каби, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бўйлаб ҳам жўнатишингиз ҳамда савдо қилишингиз мумкин бўлади, яъни:
Қозоқистон
Туркманистон
Тожикистон
Қиргизистон
Афгонистон
2,5 гектар майдонли
қулай автотураргоҳ
11% дўкон хариди учун
кэшбэк
160 m2 гача бўлган
замонавий дўкон
Дўконлар эни 22 кв.м.дан 156 кв.м.гача, баландлиги 4,5–5 метргача бўлиб, турли хил катталикдаги ускуналар, жиҳозларни жойлашда қўшимча қулайлик яратади. Бундан ташқари, дўконларнинг тепа қисмида ижара асосида бериладиган омборхоналар ҳам бор. У ерда исталган турдаги товарларни хавфсиз сақлаш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, алоҳида умумий омбор ҳам бўлиб, катта партиядаги товарлар айланмаси вақтида юкларни олиб кириш ва олиб чиқиб кетишда енгиллик беради. Кенг йўллар эса юк машиналарининг мажмуа бўйлаб, эркин ҳаракатланишига шароит яратади.

Мажмуа тўлиқ ишга тушгач бу ерга нафақат йирик ишбилармонлар, балки маҳаллий харидорлар ҳам ташриф буюриб, қулай нархларда харидларни амалга оширишлари мумкин. Қулай нархлар дейилишига сабаб, ушбу йирик савдо комплекси тадбиркорларни ортиқча оворагарчилик ва сарф-харажатлардан қутқаради. Бу эса ўз-ўзидан ҳар қандай турдаги маҳсулотнинг сотув нархи мўътадиллигини таъминлайди.
Ариза қолдириш
Бизга энг зўрлар ишонади Хамкорларимиз
Халқаро инновацион савдо мажмуаси таклиф этаётган қулайликлар туфайли бу ерда ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлганлар сафи кундан кунга ортиб бормоқда.
Copyright © 2021. Ark Buloq. All Rights Reserved